Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Огоҳлантириш хати бу: ваколат доирасида қилинган иш ҳисобланади

×

 2020-03-06 13:32:42    113

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ўзбекистон тумани бўлими бошлиғи С.Қурбонов томонидан исми, манзили ва бошқа маълумотлари беркитилган холда ўзбошимчалик билан ер майдонини эгаллаб олган фуқарога юборилган огоҳлантириш хати ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда. Мазкур холат юзасидан Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси қуйидагича изоҳ беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 16.02.2005 йил кунги 66-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида”ги Низом талабларига кўра туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари-тегишли туманлар (шаҳарлар)нинг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари хисобланиб, ерга оид қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этишга ва ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, айбдор мансабдор шахсларни ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш, ерга оид қонун ҳужжатлари бузилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш ҳақида даъволар киритиш, ерга оид қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга тақдимномалар йўллаш ва материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш ваколатларига эга.

Юқоридагиларни инобатга олган холда Ўзбекистон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи С.Қурбонов томонидан суғориладиган экин ери майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, рухсатсиз қурилиш қилиб олган фуқарога нисбатан ўз ваколати доирасида бажариши лозим бўлган вазифа бажарилган.

Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси матбуот хизмати