Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида “Мўйи муборак” маҳалласининг ҳам 2,6 км. ички йўллари янги қиёфа касб этмоқда

×

 2022-06-15 16:15:21    172

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида маҳаллаларга асфальт ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ана шундай ободлик ишлари айни кунларда туманнинг "Мўйи муборак" (аввалги “Овчи”) маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилмоқда.

Лойиҳа асосида маҳалланинг “Катта кўча”, “Кичик кўча”, “Чилгибоғ”, “Қоғозгарлик” ва “Сой бўйи” каби кўчаларига 2,6 км. асфальт ётқизиш белгиланган бўлиб, пудратчи ташкилот-туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан шу кунгача 1,5 км. асфальт тўшалди.

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб таклифлар доирасида ҳудудларда ички кўчаларни равонлаштириш тадбирлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги