Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2022-04-27 14:32:11 114
Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон туманидаги 4 та - “Дашт чўлпон келажаги”, “Мухаммадкамолхон Гулхаёхон Одилбек”, “Оқ олтин даштхасан” ва “Эсахон Одилов” фермер хўжаликлари билан боғлиқ хабарлар яна такрорий тарқалди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги гарчи, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ушбу фермер хўжаликларининг ер майдонлари билан боғлиқ хабарларга аввал хам бир неча бор расмий муносабатлар берган бўлсада, бу гал ҳам яна бир бор тушунтириш беришни лозим деб топди.
Шу ўринда, минг афсуски аввал ҳам батафсил муносабат ва тушунтиришлар берилганига қарамай, фермер хўжаликлари ва пахтачилик кластери ўртасидаги ўзаро муносабатларга давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ ваколатлари бўлмаган туман ҳокими номи боғланмоқда.
Туман ҳокимлиги юқорида қайд этилган 4 нафар фермер хўжаликлари ҳамда пахтачилик кластери ўртасида муносабат ва масалалар фақатгина суд тартибида ҳал этилиши, ҳокимлик ушбу ҳолатга ҳеч қандай бир таъсир ўтказадиган ваколатга эга эмаслигини яна бир бор эслатиб ўтади.
Шунингдек, сўнгги пайтларда ушбу фермер хўжаликлари билан рўй бераётган ҳолатлар, масалан “Эсахон Одилов” фермер хўжалиги раҳбарининг маъмурий қамоққа олиниши билан боғлиқ ҳолатларга туман ҳокимлигининг алоқаси йўқлиги маълум қилинади.