Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллабай ўрганишлар давом этмоқда: Навбатдаги манзил Оқмачит ва Охта Тагоб маҳаллалари
2022-04-18 17:16:17 151
Маҳаллабай ўрганишлар давом этмоқда: Навбатдаги манзил Оқмачит ва Охта Тагоб маҳаллалари
Бугун Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев тегишли масъуллар билан бирга "Оқмачит" ва "Охта Тагоб" маҳаллаларида ўрганишлар олиб борди. Ўтган ҳафтада айнан Оқмачитда ўтказилган сайёр қабулларда кўтарилган баъзи масалалар айни қишлоқ хонадонларида бирма-бир батафсил кўриб чиқилди.
Мурожаатчи оқмачитликларнинг тиббий ёрдам, дори-дармон таъминотида амалий ёрдам олиш борасидаги масалалари шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, деҳқончилик учун ер ажратиш, тадбиркорлик учун банк кредитлари ажратилиши таклифлари юзасидан зарурий чоралар белгиланди.
Шунингдек, 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган “Охта Тагоб” маҳалласида ҳам ўрганишлар давом этди.
513 та хонадонда 2500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган айни маҳаллада ҳам ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашилди. Масъулларнинг ҳисоботлари маҳалланинг ўзида тингланди.
Шунингдек, хонадонма-хонадон юрилиб, аҳоли турмуш даражаси, даромад манбаи ва томорқадан фойдаланиш ҳолатлари кўздан кечирилди. Маҳалла аҳли вакилларининг сиҳатгоҳда даволаниб, соғлигини тиклаш, тадбиркорликни ривожлантириш учун бўш турган бинодан фойдаланиш каби мурожаатлари ижро учун қабул қилиниб, масъуллар бириктирилди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг “маҳаллабай” ўрганишлари давом этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги