Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ўтган 2021 йил давомида 200 дан зиёд оилавий ажримларнинг олди олинди

×

 2022-02-24 23:55:06    52

PDF yuklash
Chop etish


Оила - ҳар бир инсон учун камолга етадиган муқаддас қўрғон.

Уни асраш, ҳар томонлама муҳофаза қилиш зарурат бўлиб, Ўзбекистон туманида бу борада бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маҳалла фаоллари, отинойилар, имом-хатиблар, кўпчиликка ўрнак кекса нуронийлар ҳамда мутасадди давлат муассасалари ҳамкорлигида оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш юзасидан самарали тарғибот тадбирлари, таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

Ўтган 2021 йил давомида туманда 2131 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган бўлиб, кўрилган чора тадбирлар натижасида мавжуд оилаларнинг 200 дан зиёдида юзага келиши мумкин бўлган ноҳуш ҳолат-ажримларнинг олди олинган. Бу дегани эса ўртача 400 нафардан ортиқ болаларнинг тирик етим бўлишига йўл қўйилмаган. 

Фарғона вилоятида белгиланган “Оилавий ажримларга қарши курашиш ойлиги” доирасида бугун бўлиб ўтган тадбирда ана шу рақамлар қайд этилди. 

Яйпан шаҳридаги “Жаҳон” тантаналар саройида ташкилланган маросимда оилавий ажримларни олдини олишда жонбозлик кўрсатиб келаётган фаоллар жам бўлишди. 

Унда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай ҳам савобли, ҳам масъулиятли вазифани уддалашга эришган барча жонкуярларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Келгусида ҳам бундай ноҳуш вазиятга бепарволик билан қарамаслик барчанинг бурчи эканлиги таъкидланди.

Ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштиришда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ фидоийлар, ажрим ҳолатлари қайд этилмаган маҳаллалар масъулларининг хизматлари эътироф этилиб, уларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги