Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистон туманининг оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик салоҳияти ва давлат дастурларининг ижроси билан танишдилар

×

 2022-02-18 01:33:50    63

PDF yuklash
Chop etish


Ҳудудларда амалга оширилаётган янгиликлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунёдкорлик ишларидан журналистларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди.

Пресс-тур доирасида журналистларга тумандаги оилавий корхоналар фаолияти, экспорт салоҳияти, ҳунармандчилик йўналишлари ҳамда ёшларга оид, электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш оид давлат дастурларининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб тумандаги “Ҳунармандлар маркази” фаолияти билан танишдилар. Жараёнларда ҳунарманд Дилафруз Абдуллаеванинг ўзгача лойиҳалари айниқса ОАВ вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Бўз маҳсулотларига гул босиб, буюртмаларга асосан миллий либослар, ёстиқ жилдлари турли ёпинчиқларни тикиш ва тўқиш, тақинчоқлар эсаш билан шуғулланадиган ҳунарманд 20 дан зиёд аёлларнинг бандлигини ҳам таъминлаган.

Пресс-тур иштирокчилари “Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида “Маҳаллабай” тизими асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишдилар.

Ҳудуднинг асосий “ўсиш нуқтаси” дея деҳқончилик ва тадбиркорлик йўналишлари белгиланган. Маҳалладаги “Васила” масъулияти чекланган жамиятида олхўри меваси қайта ишланиб, қуруқ мевалар, ловия ва мош каби 20 ҳил маҳсулотлар билан биргаликда қўшни давлатларга экспорт қилинади. Айни қишлоқнинг ўзида бир кунда 10 тоннагача маҳсулотлар тайёрланиши билан биргаликда, туманнинг кўплаб ҳудудлари ҳамда қўшни туманлардаги мингдан зиёд фуқароларнинг қўшимча иш билан шуғулланиши ва даромад топиши учун имконият яратилган.

ОАВ вакиллари шунингдек, туманда ёшларга оид давлат дастурларининг ижроси билан танишиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларда Ватан келажагига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган тадбирларда иштирок этишди.

Пресс-тур иштирокчилари туманнинг “Эски Яйпан” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабининг қондириш мақсадида бажарилаётган амалий тадбирлар билан ҳам танишдилар. Маҳалланинг “Яйпан” кўчасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори асосида кенг кўламли қурилиш ишлари бажарилмоқда.

Дастур доирасида маҳаллага 120 дан зиёд янги таянч устунлари келтирилиб, СИП русумдаги изоляцион кабел тортиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Журналистлар бу борада бошланган ва айни қизғин давом этаётган жараёнларга бевосита гувоҳ бўлдилар.