Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2022-02-07 12:21:04    120

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани “Зиё Нурсух” МФЙдаги кўча йўлагида жойлашган электр таянч устунлари ҳақидаги хабар ва суратлар тарқалди. 

Хабарда мазкур кўчада жойлашган 26-мактабга туташ ҳудуддаги мавжуд таянч устунлари ҳақида “«Тротуар»га «дарахт», «Стольба» ўрнатиш «мода»га айландими?” (матн хабардан асл ҳолича олинди), дея талқин қилинади. 

Лекин аслида, ҳолат ушбу хабарда талқин этилганидек эмас.

Гап шундаки, аниқланишича мазкур таянч устунлари 1985 йилдаги лойиҳалар асосида ўша даврда ўрнатилган бўлиб, аҳоли ва бошқа объектларга хизмат қилиб келмоқда. 

2020 йилда тумандаги 4К-923 Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам йўлининг 0-5 километрлар оралиғида таъмирлаш ишлари олиб борилган, шу масофада катта кўча асфальтланиб, ободонлаштириш ишлари олиб бажарилган. Хусусан, юқорида қайд этилган мактабга туташ бўлган, бир неча йилдан буён таъмирталаб ушбу йўлак ҳам асфальтланган.

Шундан келиб чиқиб, хабарда талқин этилганидек гўёки мавжуд йўлакка яқин кунларда атайин таянч ўрнатилгани ҳақиқатдан йироқлигини яна бир бор қайд этиб ўтамиз.

Шундай бўлсада, мазкур таянчларни тегишли тартибда бошқа ҳудудларга кўчириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди ҳамда амалий ишларнинг натижаси ҳақида қўшимча равишда маълумот берилади.