Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчиларининг ўз ишига азму шижоат билан ёндошуви белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида бажарилишига хизмат қилмоқда
2022-02-04 23:13:12 182
Ўзбекистон туманидаги “Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Қобилжон Хамдамов тез муддатларда ўз ваколати доирасида бажариши лозим бўлган вазифаларни ўзлаштириб олди.
Маҳалла фаоллари, нуронийлари ва сектор ишчи гуруҳи билан бамаслаҳат иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини ошишига хизмат қиладиган янги ташаббусларни илгари сурмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур маҳаллада бўлиб, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси фаолияти билан танишди.
Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчиси ишга киришгандан сўнг бевосита унинг ташаббуси билан ҳуддудаги 2 нафар тадбиркор томонидан ўз маблағи ва банк кредити асосида 40 та тикувчилик мошинаси сотиб олиш ишлари бошланган. Ҳокимлик кўмагида ҳудуддаги ички йўлларга 500 метр шағал тўшалган. Шунингдек ҳомийлик маблағлари ҳисобидан маҳаллада 1 та тоза ичимлик сув қудуғи кавланди.
Яна бир ташаббус, маҳалла марказидаги савдо дўконининг 2 қаватида бўш турган хоналарда тикувчилик цехи ташкил этиш таклифини ўртага ташлаган ҳоким ёрдамчиси бу масалада тадбиркор билан келишилганини баён этди. Натижада, 10 дан зиёд маҳалла аёлларининг бандлиги таъминланишини қайд этилди.
Ушбу таклифни маъқуллаган туман раҳбари, барча амалий ишларни ташкил этишга кўмаклашиш юзасидан мутасадди масъулларга топшириқ берди.
Ҳудуд профилактика инспектори билан ҳам бўлиб ўтган суҳбатда, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш, бу борада тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги