Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қум маҳалласида яшовчи муҳтож ва ногиронлиги бўлган кекса оилага саховат кўрсатилди

×

 2021-09-14 23:20:30    67

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги "Қум" маҳалла фуқаролар йиғинининг Хаётобод қишлоғида Расулжон ота Қаюмов ва унинг турмуш ўртоғи Саодатхон она Қаюмовалар истиқомат қилишади. 

Тақдир тақозоси билан ҳар икки кексанинг ҳам ногиронлиги бор. 

Расулжон ота Қаюмов инсультни бошдан кечирган бўлса, Саодатхон онанинг чап оёғининг бир қисми диабетдан кесиб ташланган. 

5 қизни вояга етказиб, турмушга узатган сўнг, тақдирнинг навбатдаги синови билан 2 қизининг ҳам турмуши бузилади. Шу икки қизи-ю, 3 нафар вояга етмаган набиралари билан яшашади нуронийлар. 

Шу вақтгача ҳам давлатимиз кўмаги ва маҳалла-кўй эътиборидан буткул четда қолмаган, оила. 

Хусусий секторларда фаолият кўрсатадиган қизларининг ойлик маоши ва ўзларининг нафақа пулларидан орттира олмай сўнгги вақтларда уй таъмири ва дори-дармонга муҳтожлик сезишади кексалар. 

Ушбу масалада кўмак сўраб туман ҳокимлигига мурожаат қилган нуронийларнинг илтимосини тез муддатларда қаноатлантириш чоралари кўрилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг кўрсатмасига асосан ушбу оиланинг турмуш шароитини ўрганиб чиқиб, уларга тегишли тартибда кўмак кўрсатиш тадбирлари белгиланди.  

Олиб борилган саъйи-ҳаракатлар натижасида, оиланинг ўз илтимосларига кўра “Саховат ва кўмак” жамғармасидан хонадон таъмири учун 10 млн. сўм ва дори-дармон сотиб олиш учун 1 млн. 880 минг сўм ажратилди. 

Ушбу кўмак маблағларини туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова ўз эгаларига етказиб берди.

Ўз ўрнида, мурожаатларининг бундай тезкор ижобати, ғамхўрлик ва саховат учун нуронийлар давлатимиз сиёсатидан, раҳбарлар масъулиятидан мамнун бўлиб, севинч ва шукроналик ёшлари билан қўлларини дуога очдилар. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати