Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мингтутликларнинг яна бир мурожаати ижобий ҳал этилди

×

 2021-09-13 19:03:01    56

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча Ўзбекистон туманидаги Мингтут МФЙ "Янги авлод" кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан туман ҳокимлигига йўл масаласида мурожаат келиб тушди.

Айнан шу кўчада истиқомат қилувчи фуқаролар шу кунгача маҳаллий тилда "Қўқон аэропорти йўли" деб аталувчи катта йўл қисмига, яъни ҳудудни Қўқон шаҳри ва бошқа ҳудудлар билан боғловчи асосий йўлга 1200 метр масофада фақат пиёда йўл босиб чиқардилар.

Бу эса ўз-ўзидан ортиқча вақт талаб қилиб, ноқулайлик туғдирар эди.

Шу куннинг ўзида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев тегишли соҳа мутасаддилари ҳамрохлигида вазиятни жойига бориб ўрганди, аҳоли вакиллари билан учрашди.

Кўрилган чоралар натижасида ҳудудда янги ички йўл очилиб, фуқароларнинг катта йўл қисмига чиқиб бориш масофаси 800 метрга қисқарди хамда 1500 нафарга яқин аҳолининг узоғи яқин, мушкули осон бўлишига эришилди.

Шунингдек, шу куни маҳалладаги ичимлик суви қувуридаги носозлик ҳам бартараф этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати