Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 155 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқимизнинг мард ўғлонлари ва уларнинг оилалари ҳамиша ардоқда

×

 2021-01-13 23:51:01    50

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда Қуролли Кучларимизда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари холидан хабар олинмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев бошчилигидаги туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими масъуллари оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимиз, қуролли кучлар фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида Ватанимиз тинчлиги, мустақиллигини таъминлаш йўлида мардларча ҳалок бўлган осойишталик посбонлари оилаларига юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш мақсадида уларнинг хонадонларида бўлишди.

“Қайқуобод” маҳалласида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдупатто ота Абдурахмонов бу йил 95 ёшни қаршилади.

Айни вақтда кексалик гаштини суриб, фарзандлари, невараю, эвара, чеваралари ардоғида ҳаёт кечираётган пиру бадавлат отахон билан барча тумандошларимиз фахрланади.

Элаш қишлоғида яшовчи Абдуллажон ота Қодиров ҳам Иккинчи жаҳон урушидан омон қайтган юртдошларимиздан бири. Тўқсон олти ёшга кирган отахон ҳам ҳали бардам, фикри тиниқ, ўтмиш воқеаларини яхши эслайди.

Миртожиев Рахматжон Исломович 1951 йилда Ўзбекистон туманининг Қайқуобод қишлоғида туғилган. 1978 йилдан Ички ишлар идораларида хизмат қила бошлаган. 1992 йилнинг 29 февралида қуролланган жиноятчини қўлга олиш вақтида оғир яраланиб, халок бўлган.

Учрашувлар давомида довюрак ўғлонларнинг шижоати, мардлиги ёдга олинди.

Уруш ва қуролли кучлар фахрийларига сиҳат саломатлик, узоқ умр тиланди, Рахматжон акадек мард ўғлоннинг хизматдаги ютуқлари, ватанпарварлиги, ўз вазифасини сидқидилдан адо этганлиги ҳақида эсланиб, ёруғ хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Ватанимиз фахрлари ва уларнинг оилалари байрам билан қутланиб, уларга вилоят ва туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати