Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ички йўллар тартибга солинмоқда

×

 2021-01-12 23:29:23    43

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Конизар қишлоғидаги айланма (круг)дан туман марказий шифохонасига олиб борувчи йўл-асосий ва серқатнов йўллардан бири ҳисобланади.

Аҳолининг туман ҳокими Қ.Джураев ва 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддиновга билдирган мурожаатларига асосан, Қулибек МФЙга қарашли Ўзбекистон кўчасида жойлашган мазкур йўлда бугундан ободонлаштириш ишлари бошланди.

Хусусан, пиёдалар учун қулайлик яратиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўчадаги пиёдалар йўлакларини тартибга солиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бунинг учун туман қурилиш, йўллардан фойдаланиш, ободонлаштириш каби бўлимларнинг куч ва махсус техника воситалари жалб этилди.

Мазкур ободонлаштириш ва қурилиш ишларининг бажарилиши натижасида нафақат ҳудуд аҳолиси, балки марказий шифохонага қатновчи йўловчиларнинг хафвсиз харакатланишига қулай имконият яраталади албатта. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати