Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Мингтут” кичик саноат зонаси фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
2024-11-29 17:28:49 122
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда “Мингтут” кичик саноат зонаси фаолиятини кўздан кечирди.
Айни саноат зонасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлар билан мулоқот қилинди. Янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилиб, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши қайд этилди.
Жараёнларда кичик саноат зонаси фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча аниқ чоралар белгиланиб, ижрога қаратилди.
Хусусан, мутасаддиларга масканда йўл ва коммуникация тармоқлари билан боғлиқ масалаларни якунига етказиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан вазифалар топширилди.