Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Омбудсманнинг Фарғонадаги вакили “Мурувват уйи”да навбатдаги мониторинг ўрганишларини ўтказди

×

 2023-09-20 18:23:37    155

PDF yuklash
Chop etish


Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Ўзбекистон туманидаги Қудаш ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Мурувват” интернат уйида яшовчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Қайд этилишича, мазкур “Мурувват уйи”да жами 360 нафар 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган бемор аёлларга ғамхўрлик кўрсатилади. Масканда асосан руҳий хасталиги бўлган беморлар яшаб, даволанади. Мурувват уйида беморлар икки гуруҳга бўлинади ва 6 та бўлимда 60 нафардан жами 360 нафар ногиронлиги бўлган беморлар истиқомат қилиб, даволаниб келмоқда. Муассасадаги жами 267 нафар ички ходимлар васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатади. Шундан, 15 нафари шифокорлар, 54 нафари ўрта тиббий, 133 нафари кичик тиббий ходимлари ва 65 нафар бошқа ходимлар фаолият юритади.

Мониторинг давомида беморларни яшаш хоналари, уларга яратилган шароитлар, овқатланиш хонаси, тиббий муолажалар хонаси, физиотерапия муолажалари ўтказиладиган хоналар кўздан кечирилди.

Шунингдек, беморларни дори-дармонлар билан таъминланиши, дори-дармонларни сақлаш жойлари хам ўрганилди. Ўрганиш жараёнида таъминот ва шароитлар юзасидан шикоятлар келиб тушмади.

       Мониторинг ташрифи жараёнида 28 нафар беморлар билан оммавий, 7 нафари билан яккама тарзда суҳбатлар ўтказилди. Суҳбатлар давомида уларнинг даволанишлари учун барча шароитлар яратилганлиги, кичик тиббиёт ходимлари уларни хар бирларига алоҳида эътибор қаратаётганликлари, озиқ-овқат таъминотидан хам эътирозлари йўқлиги маълум қилинди.

Шунингдек, мониторинг давомида “Мурувват уйи”даги ошхонада беморларга тушлик овқат тайёрланиш жараёни билан танишилди. Овқатлар тасдиқланган кундалик таомномага асосан, гўшт ва бошқа масаллиқлар белгиланган меъёрлар бўйича солиниб тайёрланаётганлигига гувоҳ бўлинди.

          Бундан ташқари физиотерапия муолажалари хонаси хам кўздан кечирилганда, шифокорлар кўрсатмаси асосида беморларга муолажалар ўтказилаётганлиги, беморлар учун керакли муолажа ускуналари мавжудлиги аниқланди.

          Мониторинг ўрганишлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарурий тавсиялар берилди.

Алишер Камилов

Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили