Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги Яйпандаги 69-мактабнинг 325 нафар ўқувчи ёшлари синов тариқасида Япония таълим тажрибаси асосида таҳсил ва тарбия олишни бошладилар

×

 2023-09-07 19:32:37    166

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, жорий ўқув йилидан Фарғона вилояти бўйича ҳар бир шаҳар ва тумандан танлаб олинган биттадан мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилиши белгиланган. Ўзбекистон тумани Янги Яйпан мавзесида жойлашган 69-умумтаълим мактаби ҳам ана шундай таълим масканларидан бири.

Бугун 325 нафар йигит-қизлар таҳсил олаётган таълим масканида кунчиқар мамлакатнинг таълим тажрибасини татбиқ этиш бўйича амалий ишлар бошланган. 

Бу борада вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашув ва айни билим даргоҳида ташкилланган вилоят семинарида белгиланган вазифалардан, бевосита вилоят раҳбарининг маслаҳатчиси Гото Микако бошчилигидаги мутахассислар ва бошқа манбалар орқали олинган тавсия ва кўрсатмалар, ўрганишлардан кенг фойдаланилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев ҳамроҳлигида бугун мазкур таълим муассасида бўлиб, ана шу вазифалар ижроси, таълим-тарбия жараёнлари билан яқиндан танишди. Ўқувчи ва устоз-мураббийлар билан суҳбатлашилди. Мактаб ошхонаси, кутубхона фаолиятлари ўрганилиб, ўқувчиларнинг компьютер саводхонлиги, соғломлаштириш каби ўқув-машғулотларидаги иштироки кўздан кечирилди. Ёшларнинг сифатли таълим олишлари, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун шароитларни янада кенгайтириш, белгиланган вазифаларни тўлиқ якунига етказиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.  

Жорий ўқув йилида мактабнинг 1-4 синфларида 125 нафар ўқувчилар, юқори синфларда эса 200 нафар йигит-қизлар таҳсил олишмоқда. Бошланғич синф ўқувчиларини тушлик вақтида бепул иссиқ овқат билан таъминлаш йўлга қўйилган. Масканда Япония таълимининг ўзига хос жиҳатлари, хусусан таълим жараёнини ташкил этишнинг самарали усулларини қўллаш бўйича етарли шароитлар яратилган.

Таъкидланишича, ўқувчиларда эркин ва креатив фикрлашни шакллантириш бош ғояси бўлган Япония таълим тизими, юқори билим бериш билан бирга, тозаликка риоя қилишни ва соғлом турмуш тарзини болаликдан ўргатиш, ўқувчиларни ёшликдан касбий таълимга йўналтириш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш каби жиҳатларни ҳам ўз ичига олгани билан эътиборлидир.