Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эътибор ортида янги ютуқлар ҳамиша бисёр: мавсум илғорлари рағбатлантириб борилмоқда

×

 2022-09-22 17:58:27    66

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон тумани пахта далаларида йиғим-терими мавсуми авж паллага кирган. 

Миришкор пахтакорлар томонидан минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олишда фермер аъзолари, кўнгилли ҳашарчилар яқиндан кўмакчи бўлишмоқда. Бу билан эса албатта, моддий манфаатдорликка ҳам эришилмоқда.  

Жараёнларда сектор раҳбарлари, пахтачилик кластери, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа дахлдор муассасалар масъуллари теримчилар ҳолидан мунтазам хабар олиб, уларни муносиб рағбатлантириб боришга эътибор қаратмоқдалар. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев шу мақсадда бугун “Камолиддин ота КАФ” фермер хўжалиги пахта майдонларида бўлиб, теримнинг бориши билан танишди. 

Жорий мавсумда 33,2 гектар майдонда пахта етиштирган хўжалик миришкорлари режадаги 143 тонналик “оқ олтин”нинг шу кунгача 85 фоизлик хирмонини уюб улгуришди. Хали биринчи терим тугалланмаган майдонларда халол меҳнат қилиб, муносиб даромад ҳам топаётган аъзо ва 4-отряд теримчилари ғалаба маррасигача бугунгидек кўтаринки кайфиятда ҳашарни давом эттиришни мақсад қилишган.    

Хўжаликда яратилган мавжуд шароитлар билан танишган туман раҳбари, мавсум фидоийлари билан суҳбатлашиб, уларга эсдалик совғалари топширди.

Самимий мулоқотларда фермерлар хирмонига, теримчилар даромадига барака, юртга тинчлик, оилаларга тотувлик, барчага саломатлик тиланди.