Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қурбон ҳайити арафасининг илк кунларида Ўзбекистон туманида 200 дан зиёд эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда

×

 2021-07-17 14:19:36    72

PDF yuklash
Chop etish


Меҳр ва саҳоват кўрсатиб яшаш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Айниқса байрам арафаларида кам таъминланган, ўзгалар кўмагига муҳтож ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларни кўнглини кўтариш ҳамда уларга ҳар томонлама ёрдамлар кўрсатиш ишлари авж олади халқимиз орасида.

Ўзбекистон туманида ҳам турли байрам ва муборак кунлар арафасида эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш доимий эзгу анъана тусига кирган. 

Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити арафасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан навбатдаги хайрли тадбирга қўл урилди. 

Бугундан бошланган фазилатли тадбир давомида 210 та эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда байналминал жангчилар ҳолидан хабар олинмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳам ана шу тоифадаги оилаларни йўқлади.

Ташриф давомида туман раҳбари оила вакиллари билан дилдан суҳбат қуриб, уларни муқаддас айём билан қутлади. Хонадон аъзоларининг дарду-ташвишларини тинглади.

Ҳоким ўринбосарлари, масъул ходимлари, секторлар ишчи гуруҳлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳудудлардаги шундай оилаларда йўқловларни давом эттириб, уларга туман "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 9 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Муқаддас байрам арафасида худди шундай эзгу амал ва хайрли йўқловлар туманнинг барча ҳудудларида давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати