Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Волейболчи қизлар ҳам муносиб тақдирланди

×

 2021-05-01 14:15:13    73

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 24-30 март кунлари Тошкент вилояти Тошкент туманида янги барпо этилган замонавий “Универсал” спорт мажмуасида волейбол бўйича биринчи марта 2005-2006 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтган эди.

Мусобақада иштирок этган мамлакатимизнинг 12 та ҳудуди жамоалари орасида Фарғона вилояти жамоаси фахрли учинчи ўринни қўлган киритган эди.

Вилоят жамоасининг асосий ўзагини Ўзбекистон туманилик волейболчи қизлар ташкил этади.

Кеча ташкил этилган стритбол бўйича “Туман ҳокими кубоги” ғолибларини тақдирлаш маросимида мазкур волейболчи қизларнинг ҳам эришган ютуқлари туман ҳокимлиги томонидан муносиб эътироф этилди.

Ёш волейбол маликаларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати