Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Иш билганга минг танга. Буни уй шароитида, томорқада ҳам уддаласа бўлади.

×

 2021-04-17 21:46:18    58

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон туманидаги Қирқкетмон маҳалласида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича кўргазмали амалий семинар ташкил этилди. 

Семинар ўтказиладиган жой ҳам бежизга мазкур маҳаллада истиқомат қиладиган Мўминжон Маматовнинг хонадони этиб танланмади. 

Боиси хонадон соҳибининг томорқадан самарали фойдаланаётган услубларидан барча ўрнак олса арзигулик.  

Мўминжон ака 4 нафар фарзанд ва 5 набиранинг бобоси. 3 қизини турмушга узатган. 1 нафар ўғли томорқа ишларию, рўзғорни бут тутишда яқиндан кўмакчи.

Хонадонда ташкил этилган 2 сотихли 2 та иссиқхонада лимон кўчатидан тортиб, картошка, помидор, бодринг, пиёз, турли резавор кўкатлар ва ҳатто қулупнайгача етиштирилмоқда. 

Дастлаб, 2012 йилда гулчилик билан шуғулланишни бошлаган миришкор оила томорқачиликнинг ҳақиқий ҳадисини олган. 

Ўтган йили хонадонда парваришланаётган 30 хил турдаги гуллардан олинган 20 млн. сўмдан ортиқ даромад чўғини бу йил ҳам пасайтиришмоқчи эмас.

- Картошкани 15 январда эккан эдим, мана илдизини тупроғидан ажратмай алоҳида қопларга жойлаб чиқдим, ривожланиши бинойидек. Унинг ердаги ўрнига кўкатлар экканман. Ўзига хос иқтисод-да бу, ердан унумли фойдаланиш, - дейди Мўминжон ака Маматов. 

Хонадон эгалари томорқадан ташқари яна бир соҳани пухта ўзлаштиришганки, ҳар қанча ибрат олса арзигулик. Икки қават қилиб ясалган катакларда 13 хил турдаги 50 дан ортиқ парранда боқиб, муносиб даромад олишмоқда уддабурон ва янгиликка интилувчан оиланинг аъзолари. 

“Ухейилюй” зотли қадимий Хитой ноёб товуғи, Хиндистон, Туркия ва Руминия давлатларидан келтирилган “Мрамор брама”, “Рангли брама” каби ноёб зотли товуқлар ва уларнинг тухумларидан сўнгги уч ойнинг ўзида 12 млн. сўмлик соф даромад топганликларини маълум қилишди йиғилганларга.

Мўъжаз хонадонда қўй ва қорамол боқиш учун ҳам қулай шароит яратилган. 

Уй шаротида меҳнат қилиб ана шундай сердаромад йўналишларни кенг тадбиқ этиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилган семинар иштирокчилари, кўрганларини ўз маҳалла ва хонадонларида ҳам тадбиқ этишни мақсад қилиб қайтишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати