Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жонободдаги 150 га яқин хонадоннинг 50 гектардан ортиқ томорқасини суғоришда муаммо бўлмайди

×

 2021-04-05 17:52:29    73

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Жонобод маҳалла фуқаролар йиғини қир-адирликка яқин ҳудудда жойлашган. 

Шунинг учун ҳам бу ерда истиқомат қиладиган аҳоли томорқаларини суғоришда муаммолар йўқ эмас эди.

Янаям аниқроғи, аксарият қишлоқ аҳли ўз томорқасини фақатгина қўшни Қирғизистондан оқиб келадиган Сўх дарёси суви орқали суғоради. 

Лекин, асосан қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғоришда фойдаланиладиган Сўх дарёси суви мунтазам равишда ҳудуддан оқиб турмайди.

Ана шу муаммонинг ижобий ечими сифатида қишлоқнинг энг баланд нуқтаси ҳисобланган ҳудудлардан бирида сув қудуғини бурғулаш ишлари бошланди.

Ушбу хайрли лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 июн кунги "Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан амалга оширилмоқда. 

Президент қарорига мувофиқ, мазкур ер ости суви қудуғини бурғулаш харажатлари учун давлат томонидан 120 млн. сўмлик беғараз субсидия маблағи ажратилди. 

Тез муддатда ушбу артезиан қудуғини ишга тушириш натижасида қишлоқдаги 150 га яқин хонадоннинг 50 гектардан ортиқ ер майдонларини муаммосиз суғориш имкони яратилади.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу ҳудудда бўлиб, қудуқ қазиш жараёнларини кўздан кечирди. Қишлоқ аҳли билан учрашиб, дилдан қурилган суҳбатларда уларни эзгу тадбир билан самимий қутлади.

Шу каби, туманнинг бошқа сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида ҳам ана шундай лойиҳаларни амалга тадбиқ этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати