Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АЁЛЛАР ЎРТАСИДА СПАРТАКИАДА ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-20 22:39:33    100

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида “Аёллар спартакиадаси” ўтказилди.

Унда туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторга қарашли 22 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 18-30 ёшдаги хотин-қизлар спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка ва волейбол турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва “Соғлом авлод учун” ҳайрия фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган спорт тадбири давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, бугунги спорт байрами билан аёлларни самимий табриклаб, соғлом ҳаёт тарзи асоси бўлмиш спортнинг, кундалик, оилавий ҳаётдаги ўрни хусусида сўз юритди.

Ғолиб жамоалар ва мусобақанинг фаол иштирокчилари туман ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати