Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 153 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қонунчиликдаги янгиликлар

×

 2021-01-11 22:03:34    69

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2020 йил кунги ПҚ-4938-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2021 йил1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилиши, 2021 йил1 февралдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа миқдорлари қуйидагича белгиланди:

Яъни, 1 нафар фарли оилаларга – 144 100 сўм, 2 нафар фарзандли оилаларга – 238 700 сўм, 3 нафар ва ундан ортиқ фарзандли оилаларга – 334 400 сўм этиб белгиланди.

2021 йил учун олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим миқдори 1 граммига 1 000 (бир минг) сўм миқдорида сақлаб қолинади.

2021 йилда Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини 5 кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди.

2021 йил 1 январдан бошлаб:

- барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларнинг ҳар йиллик, микрофирма ва кичик корхоналар учун 3 йилликмажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинди;

“Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқставкаси олтин, палладий, кумуш ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида этиб белгиланди.

Вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари тузилмасида ривожлантириш дастурларининг самарадорлигини таҳлил қилиш мақсадида ички аудит хизматлари жорий қилинади.

2021 йил 1 апрелга қадар, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш тартиби тасдиқланади.

Бундан ташқари, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.

Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.

2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ–5978-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар (оқ ва бошқа шакардан ташқари) учун имтиёз 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2020 йилги қабул қилинган ЎРҚ-660-сонли “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида” Қонуни билан амалдаги 4 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Бунда мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган мансабдор шахсларга БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда жарима қўлланилиши назарда тутилган бўлиб, ушбу тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилиб, Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди.

Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.

Қабул қилинган қонунга кўра, Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланди.

Бюджет маблағлари тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг
25 санасига қадар ўз сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:

●  ўзига тегишли бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағлари тақсимоти;

●  даврий молиявий ҳисоботлар;

●  давлат мақсадли жамғармаларидан субсидиялар va кредит олувчилар;

● капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси.

Давлат молиявий назорат органлари ҳар чорак якунига кўра назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва ижобий натижалар ҳақидаги маълумотларни ўз сайтларига жойлаштиради.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, туман ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган ишлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар сайтларида жойлаштирилади.

Ўзбекистон туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

А.Эргашев