Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий билдириши

×

 2020-11-17 21:14:10    52

PDF yuklash
Chop etish


“Маҳалла” нашрининг №39-40-сонларида “Намунавий уйдаги намунасиз ҳаёт ёки масъуллар масъулиятни унутдими?” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинди.

Мақолада Ўзбекистон тумани “Мингтут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган намунавий уйлардаги мавжуд муаммолар тилга олинади.

        Шунга кўра, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Намунавий уйларда истиқомат қилаётган аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда ҳудудда 2 дона сув қудуғи мавжуд ва ишчи ҳолатда фойдаланилмоқда.

2020 йил 10 август куни “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон туман бўлими томонидан ичимлик суви етишмовчилиги муаммосини ҳал қилиш мақсадида 1 дона ЭЦВ-8-40-90 маркали янги сув насоси ўрнатилган. Худуддаги 2-сув қудуғидаги носоз холга келган сув насоси корхона ходимлари томонидан махсус техника ёрдамида кўтариб олиниб, таъмирлаб қайта ўрнатилди.

“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон туман бўлимининг маълум қилишича Хаётобод массивидаги намунавий уйлар аҳолисини ичимлик сув тармоғида юзага келган носозлигини бартараф қилиш мақсадида аҳоли ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан узунлиги 300 метрдан ортиқ янги сув тармоғи тортиш натижасида тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ҳал этилган. Ҳудуддаги ишламай турган 3-сув қудуғини ишга тушириш мақсадида махсус компрессор техникаси ёрдамида маълум вақт давомида тозаланган. Ер остида сув етарли даражада бўлмаганлиги ва кўп йиллар давомида ишламай қолганлиги сабабли сув чиқаришнинг имкони бўлмаган. Ушбу сув қудуғига янги 1 дона бошқарув шити ва 1 дона янги замонавий электр ҳисоблагич ўрнатилди. Мавжуд сув қувурларида юзага келган носозликлар шу кунга қадар корхона мутахассислари авария тиклов гуруҳи томонидан ўз вақтида бартараф этиб келинмоқда.

Дарҳақиқат, мақолада келтирилганидек, маълум муддат аввал мазкур ҳудуддаги уйлар остидаги мавжуд сув қувурларида носозлик юзага келган. Ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон туман бўлими мутахассислари томонидан бир неча бор тегишлича ҳаракат қилинган. Лекин, носозлик бино остида бўлганлиги сабабли, дастлаб мавжуд носозликни зудлик билан таъмирлашни имкони бўлмаган. Шундай бўлсада, айни кунларда махсус техника ёрдамида ер кавлаш ишлари амалга оширилмоқда ва узунлиги 150 метр, диаметри 76 мм. ҳажмдаги полиэтилен сув қувурлари ётқизиш ишлари бошланган. Бу орқали мутахассислар уйлар остида қолган сув қувурларида юзага келган мавжуд муаммони бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Шунингдек, ҳудуддаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш масаласи юзасидан, мақолада келтирилганидек, мазкур намунали уйларда яшаётган хонадон эгалари “Тоза ҳудуд” ДУК Ўзбекистон тумани филиали билан тегишли тартибда ҳеч қандай шартнома тузмаган. Шундай бўлсада, аҳолининг маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларини ўз муддатида ҳал этиш мақсадида 10 ойдан буён филиал томонидан аҳолига “сигнал” усулида хизмат кўрсатиб келинмоқда. Яъни, аҳоли ва филиал ўртасида шартнома тузилмаган бўлсада, имкон қадар мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида, ҳудудаги чиқиндилар филиал томонидан олиб чиқиб кетилмоқда.

Шу ўринда, ҳудуддаги бошқа мавжуд муаммоларни ҳам бартараф этиш, уларнинг ижобий ечимини топиш чоралари туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли тартибда назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати