Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 96 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани далаларида замонавий суғориш технологиялари кенг жорий этилмоқда

×

 2023-05-23 19:20:54    85

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан Ўзбекистон туманида ёзги суғориш мавсумида кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан барқарор таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жойларда хусусан, фермер хўжаликлари дала майдонларида сувни тежайдиган технологиялар кенг жорий қилинмоқда. Бу билан эса ирригация тизимларида сув йўқотишлар камайтирилади.

1 апрелдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Шуни эътиборга олиб, бу йил режа бўйича туманда жами 800 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш кўзда тутилган.

Хусусан, майдонларда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш билан биргаликда, экинларни дискрет усулда суғоришдан кенг фойдаланиш ҳам йўлга қўйилмоқда. Таъкидланишича, бунинг учун фермер хўжаликларига пахтачилик-тўқимачилик кластери кафиллиги асосида АТ “Агробанк” томонидан кредитлар ажратилмоқда. Мазкур кредит маблағларининг 5 фоизи давлат томонидан субсидия асосида қоплаб берилиши белгиланган.

Айни кунларда таъминотчи корхоналар вакиллари имтиёз ортидаги яхши даромадни кўзлаган фермерлар дала майдонларига сув тежовчи суғориш технологияларини ўрнатишмоқда.