Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 127 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ва ёшлар учрашуви очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди

×

 2022-08-05 22:59:48    37

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Қайқуобод маҳалласида ёшлар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, йиғин масъуллари ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

Унда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка, касб-ҳунарга йўналтириш каби долзарб масалалар кўрилди.

Шунингдек, мулоқот жараёнида ёшларнинг бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш каби ўндан зиёд мурожаат, муаммо ва таклифлари тингланди. 

22 ёшли Шахзодбек Қурбонов Қайқуобод маҳалласининг Баркамол кўчасида истиқомат қилади. Бўлажак ҳарбий хизматчи туман раҳбаридан сафарбарлик чақирув резерви тўловини тўлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Унинг мурожаатини тегишли тартибда ўрганиб чиқиб, зарурий чоралар кўришга мутасаддилар ҳамда аниқ муддат белгиланди.  

Нурсухнинг Булоқбоши маҳалласида яшовчи Ёқутхон Набижонова эса Фарғона давлат университети сиртқи бўлимининг 3-курсида таҳсил олади. Бўлажак педагогнинг ишга жойлашишда амалий кўмак сўраб этган мурожаатига асосан, 56-давлат мактабгача таълим ташкилотида бир ойдан сўнг ташкил этилиши кўзда тутилган янги гуруҳга тарбиячиликка қабул қилиш чоралари белгиланди.

Ёшларнинг шу каби ҳар бир мурожаат ҳамда таклифлари алоҳида назоратга олиниб, белгиланган тартибларда ижрога қаратилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги