Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 90 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ўқчи”да қулупнай мавсуми авжида

×

 2022-05-14 16:43:56    46

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг “Ўқчи” маҳалласи боғдорчиликда ном қозонган. Қишлоқ аҳлининг асосий даромад манбайи ҳам шундан.

Айни кунларда маҳалладаги мавжуд 500 гектардан ортиқ боғ майдонларида гилосу, қулупнай каби сархил мева ва резаворлар терими мавсуми авжида бўлиб, боғбону деҳқонларнинг қўли-қўлига тегмайди.

Боғдорчилик ҳадисини олган ўқчиликлар етиштирган хуштаъм маҳсулотлар элимиз дастурхонига тортиқ қилиниши билан бирга, қўшни давлатларга ҳам жўнатилмоқда.

Ана шундай миришкорлар оилалар вакилларидан Мадинахон Неъматова 4 йилдан буён қулупнай етиштириб муносиб даромад топмоқда.

- Маҳалламиз раисининг қўллаб-қувватлови билан шу ишга астойдил киришиб, кам бўлганимиз йўқ. Бу йилги мавсумда қулупнайнинг “малина” нави кўчатларини экканмиз. Теримни 1 май кунидан бошладик. Ўшанда бир килограмм қулупнайни 15 минг сўмдан сотгандик. Айни кунларда бозорга 8 минг сўмдан етказиб беряпмиз. 10 сотих майдондан кунига 70-80 килограммгача териб улгуряпмиз, – дейди Мадинахон Неъматова. 

Суҳбат давомида ўтган йилги даромадидан рўзғор харажатларидан ташқари, катта иморат бошлагани ва соғин сигир сотиб олганини қўшимча қилар экан, бу йилги режалари ҳам чакки эмаслигини билдириб ўтади.   

Ҳали пайкалида ҳосили мўл бўлган миришкор аёлга турмуш ўртоғи ва сингиллари ҳам яқинлан кўмакчи бўлишмоқда.

Томорқадан унумли фойдаланиб, ҳалол меҳнат ортидан барака топиб, оила фаровонлигини таъминлаётган ана шундай инсонлар Ўзбекистон туманида талайгина.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги