Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фан олимпиадаларининг туман босқичи мусобақалари бўлиб ўтмоқда

×

 2021-10-12 22:17:33    47

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари иштирокида фан олимпиадаларининг туман босқичи мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Билимдонлар беллашувининг туман босқичига кеча, 11 октябрь куни старт берилди.

Тумандаги 24-умумтаълим мактабида фанлар кесимида ташкил этилаётган ушбу олимпиаданинг математика фани йўналиши бўйича кеча бўлиб ўтган беллашувларда 9,10 ва 11-синф ўқувчилари ҳисобланган 304 нафар ёшлар ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Бугун эса, тумандаги мавжуд 71 та мактабдан 300 нафарга яқин ўқувчи ёшлар биология фанидан ғолиблик учун ўзаро билим баҳсларига киришдилар.

Ушбу билимлар беллашувининг туман босқичи мусобақаларини Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари, олимпиада ҳакамлари ва аппеляция ҳайъатлари аъзолари бевосита кузатиб боришмоқда. Шунингдек ушбу жараёнларни туман ҳалқ таълими бўлимининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали ҳам тўғридан-тўғри, онлайн режимда кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Мазкур олимпиаданинг туман босқичи 18 октябр кунига қадар давом этиши белгиланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати