Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

×

 2021-04-05 17:18:55    76

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Каримобод” маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. 

Сайёр қабулда маҳалла аҳли, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Фуқароларнинг банк кредити, бандликни таъминлаш, моддий ёрдам, ижтимоий кўмак олиш, тадбиркорликни ривожлантириш, тиббий хизмат, уй-жойини таъмирлаш, кадастрдан ўтказиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Фаррухбек Собиталиев айни навқирон 24 ёшда, “Ёшлар дафтари”га киритилган. “Муқим иш билан банд бўлсам дегандим, эл хизматига доимо тайёрман”, дейди Фаррухбек. Унинг мурожаатига асосан аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали хусусий қўриқлаш фирмасига ишга жойланди. 

Озодахон Мамадалиева ҳам шу қишлоқда яшайди. Ўз истагига кўра пишириқчилик-қандолатчилик йўналишида қайта касбга ўқитишга йўналтирилди. 

Дилдорахон Исомиддинова “Аёллар дафтари”га киритилган. Унинг имтиёзли кредит асосида тикув машинаси олиш нияти шу куни ижобат бўлди. АТ “Агро банк” туман филиали томонидан 12,8 млн. сўм кредит маблағи ажратилиб, Дилдорахон 2 та замонавий тикув машинасига эга бўлди. 

Сайёр қабулда шу каби 25 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг турли соҳага оид 27 та масалаларига ечим изланди. Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган аксарият масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни эса қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди. Бартараф этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли идораларга топширилиб, аниқ вазифа ва муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати