Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Худоёрхон қишлоғида янги ичимлик суви минораси ўрнатилади

×

 2021-02-22 17:36:42    55

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири.

“Нурли Келажак” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Худоёрхон қишлоғида 2000 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Ўтган 2020 йилда қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида туман маҳаллий бюджети ҳисобидан 9 млн. 700 минг сўм маблағ ажратилган эди. МФЙ раиси М.Охуновнинг маълум қилишича, мазкур маблағ эвазига 1300 метр ичимлик суви тармоғи тортилган.

Қишлоқда ичимлик суви қудуғи мавжуд. Эндиликда, мазкур тармоқ самарадорлигини ошириш, яъни узоқроқ масофагача, қишлоқнинг чекка ҳудудларига янги кўчиб чиққан хўжаликларга ичимлик сувининг етиб бориши учун сув минорасини ўрнатиш зарурияти юзага келган эди.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев қишлоқ аҳлининг мурожаат ва таклифларига кўра, мавжуд ҳолатни ўрганиш мақсадида маҳаллага ташриф буюрди.

Масалани жойида ўрганган туман ҳокими аҳоли вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди, муаммони ҳал этиш чоралари белгиланди.

Ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган ушбу муаммога ижобий ечим топиш мақсадида, туман маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 50 (эллик) миллион сўм ажратилди. Туман ҳокими бу ҳақдаги фармойишга имзо чекди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати