Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир янги сув иншооти фойдаланишга топширилди

×

 2023-03-18 00:10:54    81

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. 

Инвестиция дастури асосида туманнинг “Кичик Тагоб” ва “Катта Тагоб” маҳаллаларида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳа амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида Кичик Тагоб қишлоғида барпо этилган сув иншооти ҳудудида 500 метр куб ҳажмдаги сув резервуари, насос станцияси қурилиб, тегишли ускуналар ва 1 та трансформатор ўрнатилди ҳамда 5 километр тармоқ тортилди. Бунинг учун дастур асосида жами 3,1 млрд сўм маблағ йўналтирилди. Қурилиш-монтаж ишлари «Строй монтаж инвест» МЧЖ томонидан олиб борилди.  

Наврўз байрами арафасида мазкур сув иншоотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қайд этилишича, иншоотнинг ишга туширилиши натижасида ҳар икки маҳалладаги 600 дан зиёд хонадонда истиқомат қилувчи 4 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.

Янги сув иншоотининг фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев қишлоқ хонадонларида ҳам бўлиб, лойиҳанинг амалий натижасини кўздан кечирди. Мутасаддиларга сув таъминоти объектини тўлиқ қувват билан билан доимий ишлашини таъминлаш юзасидан зарурий топшириқлар берилди.