Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурсухдаги мактаб инфратузилмаси билан боғлиқ кўплаб муаммолар “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ижобий ечимини топди

×

 2023-03-18 00:05:10    83

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлган таклиф асосида Ўзбекистон тумани Нурсух маҳалласида жойлашган 2-умумтаълим мактаби инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. 

Лойиҳа доирасида ажратилган қарийб бир миллиард сўм маблағ эвазига таълим маскани инфратузилмасига оид кўп йиллик муаммоларни бартараф этишга эришилди.

Хусусан, муассасадаги маънан эскирган 200 дан зиёд эшик ва деразаларнинг янги ва замонавийсига алиштирилиши, ёритиш тизимларини яхшиланиши, синф хоналари, спорт майдончалари ва бошқа бино-иншоотларида бажарилган бунёдкорлик-ободонлаштириш тадбирлари унинг янаям кўркам қиёфа тус олиб, қулай шароитга эга бўлишига сабаб бўлди.

Бундай натижаларга эришишда албатта мактаб жамоаси билан биргаликда, қишлоқ аҳлининг ўзаро бирдамлиги ва ташаббускорлиги муҳим аҳамият касб этди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг Наврўз байрами арафасида мактаб жамоаси ва ҳудуд фаоллари билан учрашувида шу ҳақда сўз борди.

Устоз-мураббийларни, ишчи ходимлар ва маҳалла аҳлини байрам билан қутлаган туман раҳбари устозларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан эканлигини, ҳар бир соҳа ривожида билимли, ташаббускор ва тажрибали устозларнинг ўрни беқиёс эканлигини қайд этди. 

Учрашувда мактаб тарихи ва бугуни, таълим тарбия самарадорлиги, келгусидаги хайрли режалар ҳақида сўз борди. 

Мактабдаги таълим ва унинг бошқа жабҳалардаги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаолларнинг самарали хизматлари муносиб эътироф этилди.