Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги “Мустақил Алимардон” фермер хўжалиги мавсумда ҳосилдорликни 50 центнердан оширмоқчи

×

 2021-09-14 23:12:42    55

PDF yuklash
Chop etish


“Намуна” ММТП ҳудудидаги, Пасткиқўриқ қишлоғида жойлашган “Мустақил Алимардон” фермер хўжалиги жорий мавсумда 26,1 гектар ер майдонида “С8290” пахта навини етиштирди. Шундан 5,5 гектар пахта майдони Комилчўли мавзесида жойлашган. 

Улкан марраларни кўзлаган фермер хўжалиги эзгу ният билан бугундан теримга киришди.

Ўзбекистон тумани ҳокими бугун мазкур хўжалик дала майдонларида ҳам бўлиб, теримнинг илк кунида уни қай даражада тизимли ташкил этилганлиги билан яқиндан танишди.

Фермер хўжалиги ва терим отряди раҳбари, теримчилар билан мулоқотда бўлди.

“Ҳар йили белгиланган режани ортиғи билан бажариб келганмиз. Мана, бу йил ҳам аъзоларимиз, Пасткиқўриқ ва Комилчўли қишлоғидан келган кўнгилли теримчиларимиз билан яхши ниятларда теримни бошлаб олдик. Бугуннинг ўзида қабул пунктига 7 тоннадан кам пахта топширмаймиз. Бу кўрсаткични кунига давом эттирмоқчимиз, насиб этса. Чунки даламиздаги пахта ҳосили, теримчиларга яратиб берган шароитларимиз бунинг имкониятини таъминлайди. Мавсумда эса ҳосилдорликни 50 центнердан ошириб бажаришга қаттиқ аҳд қилганмиз”, дейди хўжалик раҳбари Муқимжон Узоқов. 

Теримчиларга яратилган шароитлар, хусусан уларнинг иссиқ овқати, терим пулларининг ўз вақтида берилиши кафолати ва асосийси, мажбурийликдан ҳоли бўлган меҳнат масаласи туман ҳокимининг асосий диққат-эътиборида бўлди. 

Бугуннинг ўзида илғорлик кўрсатган теримчилар рағбатлантирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати