Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна 2 та фермер хўжалиги биринчи теримдаёқ маррани забт этди

×

 2021-09-13 19:14:12    54

PDF yuklash
Chop etish


Туманимиз миришкор деҳқонларининг машаққатли меҳнатлари билан бу йил ҳам пахтадан мўл ҳосил етиштирилди. 

Айни кунда пахта далаларида йиғим-терим ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Илғор фермер хўжаликлари эса бирин-кетин кўзланган маррани забт этиб, “оқ олтин” хирмонини юксалишига ҳисса қўшмоқдалар. 

Ана шундай фермер хўжаликларидан “Қолгандарё сара полизи” ва “Ойдинбулоқ файзи” фермер хўжаликлари ҳам ғалаба маррасини туманда олд қаторларда уддаладилар.

Қолгандарё чўлларида 11,5 гектар ерда пахта етиштирган “Қолгандарё сара полизи” фермер хўжалиги мавсумда 37 тоннадан ошиқ ҳосилни териб олган бўлса, Муқимий номли ММТП ҳудудида жойлашган “Ойдинбулоқ файзи” фермер хўжалиги 10,7 гектар майдонда 38 тоннадан ортиқ пахта топшириб, белгиланган режани ортиғи билан бажарди.

Аҳамиятлиси эса, ҳар икки фермернинг таъкидлашича ҳали далаларида ҳосил мўл. Хўжалик аъзолари, илғор кўнгилли теримчилари билан биргаликда терим суръатини пасайтирмай, умумий хирмонга яна кўп ўз ҳиссаларини қўшишмоқчи. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман нуронийлари ва “Булут текстил” пахтачилик кластери вакиллари ҳар икки фермерни эришган ғалабаси билан табрикладилар. 

Бугунги илғор миришкорлар елкасига ҳам тўн ёпилиб, туман ҳокимлиги ва пахтачилик кластерининг эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Ҳосилга қут-барака, юртга тинчлик, ҳудудларга ободлик ва халқимизга фаровонлик сўраб дуолар қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати