Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида янги хусусий тиббий марказ иш бошлади

×

 2021-07-19 13:47:56    55

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “IDEAL SHIFO MED CENTER” хусусий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди.

Қарийб 5,5 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган мазкур тиббиёт марказида ЭКГ, ЭХО ҳамда бошқа замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди. 

Клиника таркибида 80 ўринли даволаш бўлими, лаборатория, 2 та дорихона, физиотерапия, фитобар ва фитнес зали мавжуд.

Замонавий клиникада малакали шифокорлар томонидан кардиология, гинекология, терапия, неврология йўналишларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Шифо маскани бир вақтнинг ўзида 150 нафардан зиёд беморни қабул қилиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 35 та янги иш ўрни яратилди. 

Мазкур марказда келгусида жарроҳлик бўлимини ҳам ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, унда 10 га яқин жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилади. Шунингдек, тиббий хизмат кўрсатиш қуввати бир неча баробарга ошади.

Янги тиббиёт марказининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, унинг имкониятлари билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати