Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2021-07-19 13:41:51    54

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, кун.уз нашрининг телеграм ижтимоий тармоғидаги Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий каналида “Ваъда ҳар доимгидек ваъдалигича қолиб кетди...” номли видеохабар эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан қишлоқнинг маълум кўчаларига аҳоли ҳашар йўли билан шағал ва аслфальт қопласини ётқизганлиги, шунингдек яна маълум қисмини ана шундай таъмирлашда ҳокимликдан амалий ёрдам сўралиб, ушбу мурожаатнинг ижроси юзасидан мурожаати баён этилади. 

Мазкур мурожаат бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.  

Дарҳақиқат, туманнинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган Бегобод қишлоғида айни кунларда аҳоли ташаббуси ва бирдамлиги билан ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, айни кунгача ҳашар ва ҳомийлик йўли билан маҳалланинг 4,2 км ички кўчалари асфальтлаштирилиб, 9,5 км масофага шағал тўшалди. 

Шунингдек, ҳокимлик кўмаги билан манзилли дастур асосида маҳалланинг Бахт кўчасига 1600 кв.метр асфальт қопламаси ётқизилди.

Ушбу хайрли ишларни ривожи йўлида туман ҳокимлигидан амалий ёрдам сўралганда, ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари масалани жойига бориб ўрганиб, маҳалла аҳли, нуронийлари билан суҳбатлашган ва тегишли тартибда амалий ёрдам кўратилиши юзасидан зарурий таклифларни киритган.

Мазкур масала юзасидан туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 2-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маълум маблағ эвазига бажарилиши белгиланган. 

Ҳокимлик кун тартибидан тушмаган мазкур масала, яъни Бегобод маҳалласининг ички йўлларига янада кўркамлик бахш этиш мақсадида айни кунларда ушбу маблағларни ажратиб, иш бошлаш чоралари белгиланган. 

Ва албатта, тез муддатларда амалга ошириладиган ушбу ободлик жараёнлари ҳақида ҳокимлик расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида маълум қилинади.