Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 117 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Кичик Оқмачит” маҳалласининг янгидан барпо этилаётган биносига биринчи ғишт қўйилди

×

 2021-06-09 23:27:55    52

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолиси 3970 нафардан зиёдни ташкил қиладиган маҳалла фуқаролар йиғини учун янги замонавий бино қурилади.

“Ўрмонобод” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосида намунавий лойиҳа асосида қуриладиган бино 2 қаватни ташкил этади. 

Бунинг учун йиғиннинг эски биноси бузиб ташланиб, унинг ўрнида асос қисми тайёрланди.

Бугун, бино қурилишига илк ғишт қўйилди. Маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари Дилшоджон Ходжиахмедов, туман ҳокими ўринбосари Шерзодбек Исмоилов, маҳалла аҳли вакиллари ва нуронийлар иштирок этди.

Юртимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топшириладиган ушбу замонавий маҳалла биноси ўзига хос ансамблни ташкил этиб, унда кутубхона, сартарошхона, пойабзал таъмири, тикувчилик цехи ва шунга ўхшаш кундалик ҳаётда зарур бўладиган кўплаб маиший хизмат шаҳобчаларини ўз ичига олиши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, худди шунингдек айни кунларда “Охта Тагоб”, “Мевазор”, "Мингтут" МФЙ лари бинолари давлат-хусусий шериклик асосида янгидан қурилаётган бўлса, “Тинчлик” ва "Янгиҳаёт" МФЙ лари бинолари аҳоли ҳашари ва ҳомийлик йўли билан қад ростламоқда. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўмагида эса “Қораёзбобо”, “Қудаш”, “Ўқчи-туман” МФЙлари янгидан қурилаётган бўлса, "Намуна" МФЙ биноси мукаммал таъмирланмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати