Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 127 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна 50 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари учун хатна тўйи ўтказиб берилди

×

 2021-04-07 23:51:23    58

PDF yuklash
Chop etish


Ҳайрия, эҳтиёжмандларга мурувват кўрсатиш бизнинг миллат ва муқаддас динимизга хос фазилатлардан.

Ана шундай фазилатлар намунаси сифатида Ўзбекистон туманида кўплаб эзгу тадбирлар ташкил этилмоқда.

Туман ҳокимлиги ва бир гуруҳ саҳоватпеша инсонлар ҳомийлиги асосида тумандаги “Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг 50 нафар фарзандларига ҳайрия хатна тўйи ўтказиб берилди.

Яйпан шаҳридаги “Роҳат” тантаналар мажмуасида ташкил этилган тадбирда тумандаги сектор раҳбарлари, туман фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, тўйда болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари ҳамда уларнинг дўстлари меҳмон бўлишди.

Болажонларни қувончли куни билан қутлаш учун сўзга чиққан туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев тўй болаларни юртнинг мард, ватанпарвар ва солиҳ фарзандлари бўлиб улғайишларига ният билдирди.

Тўйда болаларга сарполар кийдирилиб, ҳомийларнинг велосипед ва эсдалик совғалари топширилди.

Аввалроқ, жорий йил Наврўз байрами арафасида ҳам тумандаги эҳтиёжманд, “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг 30 нафарига ана шундай хатна тўйлари ўтказиб берилган эди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати