Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси қизғин давом этмоқда

×

 2020-03-04 22:41:25    54

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда ҳокимлик, идора ва муассасалар, хусусан, сектор раҳбарларининг жойларда ёшлар билан учрашувлари ташкил этилиб, улар ўртага ташлаган таклиф ва муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан бир қанча амалий чоралар кўрилмоқда.

Юртбошимиз “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” дея таъкидлаганларидек, йил бошидан ёшлар муаммоларини тинглаш, уларнинг таклиф ва истакларига қулоқ тутиш раҳбарлар кун тартибининг асосий ўрнидан жой олиб улгурди.

Ана шундай тадбир доирасидаги навбатдаги учрашув бугун тумандаги Даҳақанақир маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов, ҳоким ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камолова, маҳалла фаоллари, соҳага оид мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбар ва ходимлари, шунингдек, маҳалла ёшлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Мулоқот давомида ёшлар тарбияси, уларга эътибор бугунги куннинг алоҳида ва муҳим мавзуси эканлигини, ёшларнинг ҳаёт йўлларини Ватан равнақи, халқ фаровонлиги билан чамбарчас боғлаш сиёсатимизнинг бош мақсадларидан эканлиги таъкидланди.

Учрашувда қатнашаётган ёшлар ўзларини қийнаб келаётган саволлар билан мурожаат қилишди. 

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредит олиш, ишга жойлашиш, маҳалладаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби таклиф ва амалий кўмаклар ёшлар томонидан билдирилди.

Албатта, учрашув давомида ўртага ташланган барча муаммо ва билдирилган таклифлар атрофлича ўрганилиб, муҳокама этилди ҳамда ижобий ҳал этилиши юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати