Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшларни бирлаштирган 5 та муҳим ташаббус: “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!”

×

 2020-03-04 21:16:34    71

PDF yuklash
Chop etish


Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали ўтказилди.

Фестивалда келажак бунёдкорлари бўлган ёшларга эътиборни янада кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур имкониятлар яратишда юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосий мақсад қилиб олинди.  

Шунингдек, мазкур тадбир ёшлар ўртасида жиноятчилик ва суиқасд каби салбий иллатлар олдини олиш, миллий анъаналар ва маданиятга бўлган қизиқишларини ошириш каби қатор мақсад ва вазифаларни ўз ичига қамраб олди.

Тадбирда иштирок этганлар туманимиз ёшларининг  маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга доир кўргазмалар намойиши билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. 

– Болалигимдан расм чизишга қизиқаман. Бугунги фестивалда тенгдошларим ва иштирокчиларнинг ижодим намуналарига берган баҳолари, эътирофлари мени янада руҳлантириб юборди. Келгусида шу йўналиш бўйича ижодимни давом эттираман. Тошкент архитектура-қурилиш институтига ўқишга кириб, билим ва кўникмаларимни мустаҳкамлашни ҳамда юртимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшишни ният қилганман, -дейди 13-умумтаълим мактаби ўқувчиси Асилбек Рахимов.

– Фестивалдаги иштироким давомида тенгдошларим билан янги ғоялар юзасидан фикр алмашдик, - дейди 49-умумтаълим мактаби ўқувчиси Маъсумахон Ғаффорхўжаева. – Китоблар кўргазмасида янги китоблар билан ҳам танишдим, албатта бу китобларни ўқиб чиқишни ният қилдим.

Ёшлар учун ташкил этилган инновацион ғоялар ва стартап лойиҳалар кўргазмаси, китоблар ярмаркаси, 23-сонли мусиқа ва санъат мактаби ёш ижодкорлари ҳамда туманимиз санъаткорлар иштирокида концерт, маданий-кўнгилочар тадбирлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати