Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 91 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тошкентда транспорт университети ва унинг академик лицейи ташкил этилади

×

 2020-03-02 09:50:34    74

PDF yuklash
Chop etish


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети негизида Тошкент транспорт университети ташкил этилади.

Университет транспорт соҳаси учун олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университет Тошкент шахар, Адилходжаев кўчаси, 1-уйда жойлаштирилади.

Университет ректорининг биринчи ўринбосари юқори малакали хорижий мутахассис бўлади.

Университет фаолияти қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:

- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

- ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар;

- хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;

- халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Шунингдек, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтларининг академик лицейлари негизида Тошкент транспорт университети академик лицейи  ташкил этилади.

Академик лицей Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Гулистон мавзеси, 21-а уйда жойлаштирилади.