Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар бандлигини таъминлаш – устувор масала

×

 2020-02-28 19:48:05    81

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги уч йил давомида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 43 та қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. 70 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ёшларни касбга ўргатиш, уларни муносиб иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқариш юртимиз миқёсида биринчи галдаги устувор вазифалардан бирига айланди.

Кеча, 27 феврал куни туманимизга ташриф буюрган Республика ишчи гуруҳи ана шу масалалар юзасидан олиб борилаётган ишларнинг ижросини ўрганди. 

Ишчи гуруҳ ўрганиш жараёнида асосий эътиборни ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ мавжуд қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳолини жумладан, ёшларни иш билан таъминлаш аҳволи, туманда ўтказиб келинаётган меҳнат ярмаркалари ва уларнинг натижалари, яратилаётган янги иш ўринлари, туманда ёшлар бандлигига оид ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ва унинг ижросига қаратди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда тумандаги жами 53621 (18-30 ёш) нафар ёшларнинг 50625 нафарини иш билан бандлигини таъминлашга эришилган.

Туман ҳокимининг 2019 йил 15 апрель кунги 45-Ф-сонли фармойиши асосан туманда 12 нафар аъзодан иборат штаб ташкил этилиб, штаб ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқариш ва ижрога қаратиш масалалари юзасидан муайян ишларни амалга оширмоқда.

Ёшларни ўз мутахассисликлари бўйича мавжуд бўш иш ўринларига жойлаш, зарурий мутахассисликлар бўйича қайта ўқитиш, ҳуқуқий маслахатлар бериш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишлаб чиқилган тумандаги 4 та секторлари раҳбарлари томонидан ҳудудларда “Секторлар кесимида 2019 йил июнь-декабрь ойлари давомида сайёр бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш” Концепциясига асосан ўтган давр мобайнида 23 маротаба “Меҳнат ярмаркалари” ўтказилди.

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ёшларнинг 55 та лойиҳалари бўйича 3,9 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратиш бўйича тегишли тартибда кредит ҳужжатлари тайёрланмоқда. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш орқали 123 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

 Туман ҳокимлигида ташкил этилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича туман штаби”нинг навбатдаги йиғилишида Республика ишчи гуруҳи вакиллари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, туман ҳокими ўринбосарлари, молия бўлими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, "Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман филиали, маданият бўлими, тижорат банклари туман филиаллари ва бошқа дахлдор муассалалар вакиллари иштирок этди.

Штаб йиғилишида ёшлар бандлигини таъминлашга оид чоралар-тадбирлар ижроси муҳокамаси билан биргаликда, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан келишиб олинди. Соҳа бўйича барча маъсул идоралар вакилларига туманда ёшлар бандлигини таъминлашга эътиборни янада кучайтирш юзасидан аниқ ва зарурий тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати