Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тезликнинг мудҳиш асоратлари

×

 2020-02-27 12:02:00    81

PDF yuklash
Chop etish


Ҳеч бир инсон фалокатга йўлиқишни ният қилиб йўлга чиқмайди. Ҳамма ҳам йўли бехатар бўлишини, оиласи бағрига эсон-омон қайтишни истайди. Лекин эзгу ниятнинг ўзи етарли эмас. Унинг рўёби учун йўл ҳаракати қоидаларига барчамиз бирдек амал қилишимиз керак.

Афсуски, йўл қоидасининг умр фойдаси эканини биламизу, бунга доим ҳам амал қилавермаймиз. Шу боис деярли ҳар куни йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида оғир тан жароҳати олган ёки ҳаёт билан видолашган юртдошларимиз ҳақидаги хабарларга дуч келамиз. Ачинарлиси, кимнингдир хатоси учун бегуноҳ инсонлар, ота-она меҳрига тўйиб улгурмаган гўдаклар жабр чекади.

Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш бугунги кундаги муҳим муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Автомобилнинг атроф-муҳитга етказадиган зарарлари миқдори кундан-кунга ошиб бормоқда, энг асосийси эса, йўлларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида кўплаб одамларнинг жабр кўришлари ва ҳаётдан кўз юмишларидир. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун кўрилаётган қатор тадбирларга қарамасдан, уларнинг миқдори камайишига эришиб бўлмаяпти. Бу эса, йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларига ўта жиддий ёндошиш зарур эканлигини мутахассислар олдига вазифа қилиб қўймоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг январь ойи давомида республикамиз бўйлаб 373 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бунинг оқибатида 114 киши ҳалок бўлган. 


Ана шундай ҳодисалардан бири янги йил байрам арафасида содир этилган бўлиб фуқаро А.Э. маст бўлгани ҳолда автомашинасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб ўзига ишониши ва бепарволиги оқибатида вояга етмаган Р.Б.ни катта тезликда уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда вояга етмаган Р.Б. тан жароҳат олиб ўнг қўлидан айрилишига сабаб бўлган ушбу жиноятчи воқеа кунидан сўнг ИИБ ходимлари саъй-ҳаракатлари эвазига аниқланган.

А.Э.га нисбатан юритилган жиноят иши 2020 йил 25 февраль куни  Ўзбекистон тумани “Баркамол авлод” болалар марказида сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди ва у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, тегишли жазо чораси қўлланиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланди.

Ўтказилган сайёр суд мажлиси давомида иштирок этаётган 50 нафардан зиёд ўқувчи ёшларга ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасидан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифалар давлат сиёсати даражасида эканлиги уқтирилиб, бўш вақтдан унумли ва мазмунли фойдаланишлари каби таъсирчан фикрлар билдирилди.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларидан бири ҳуқуқий маданиятни етишмаслиги ва ҳайдовчиларнинг маст ҳолда бўла туриб автомашинани бошқаришини эътироф этган ҳолда ўзига ишониб, белгиланган меъёрдан ортиқча тезликда харакатланиши ва транспорт бошқариш учун етарли тажриба ва кўникмалар етишмаслигини кўрсатиб ўтиш жоиздир.

О.Мирсадиков

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси