Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 101 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАЙИНЛОВ

×

 2020-02-24 21:44:53    64

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 24 февраль куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, фаоллар йиғилишида Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов қатнашди.

Йиғилишни кириш сўзи билан очган туман ҳокими Қахрамонжон Джураев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Аминжонов ҳам муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топиш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларининг устувор аҳамиятлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, С.Аминжонов ўз сўзида янги тизим йўналиши, янги лавозимларнинг масъулияти ва вазифалари ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Президент фармони талабларидан келиб чиқиб, йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан Махмудахон Камолова туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозига тавсия этилгани ҳамда мазкур номзод вилоят ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланганини маълум қилди.

Камолова Махмудахон Аъзамовна Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев қарори билан Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Йиғилиш сўнгида сўзга чиққан Махмудахон Камолова ўзига билдирилган мазкур ишонч нафақат масъулият, балки қўшимча куч билан ишлашни ҳам талаб этишини маълум қилиб, янги лавозимда ҳам бор билим ва тажрибасини маҳаллаларимиз осойишталиги, туман ривожи, юрт равнақи ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида сафарбар этишга ваъда берди. 

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати