Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳр-мурувват дунёни асрайди

×

 2020-02-21 19:45:05    160

PDF yuklash
Chop etish


Меҳр-мурувват ва саховат халқимиз ҳаёт тарзининг ўзаги ҳисобланади. Юртошларимиз ҳамиша эҳтиёжмандларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатади, беморлар ҳолидан хабар олади, кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Бу анъана мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатига ҳам уйғундир.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туманда жойлашган Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлганлар учун аёллар интернат уйида турли ҳайрия тадбирлари мунтазам равишда ташкил этиб келинади.

Ана шундай эзгу тадбирларнинг навбатдагиси кеча, 20 феврал куни ташкил этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова бошчилигида, тумандаги фаол аёллар, аёл маҳалла раислари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, мурувват уйига ташриф буюрдилар.

Мурувват уйи яшовчилари ҳолидан хабар олиш, улар билан бу галги учрашув ҳам ҳақиқий байрамона тадбирга айланиб кетди.  

Тадбир давомида мурувват уйида истиқомат қилаётганларнинг кўнглини кўтариш, дилларини хушнуд этиш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар, мушоиралар, баҳру-байт мусобақалари ташкил этилди.

Шеърий мусобақаларда мурувват уйи яшовчилари томонидан Алишер Навоий, Захириддин Мухаммад Бобур, Абдулла Орипов, Эркин Вохидов каби буюк мутафаккир ва шоирларнинг ижоди намуналаридан айтиб беришгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Санъатдан бохабар мутахассисларнинг чилдирма ёрдамида куйлаган миллий лапарлар, куй-қўшиқларига яшовчилар ҳам жўр бўлиб куйлашди.

- Мурувват уйига ҳар гал ташриф буюрганимизда уларга ёлғиз эмасликларини, давлатимизнинг кучли ижтимоий ҳимоясида эканликларини эслатамиз, - дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова. - Бугунги ташрифимизни ҳам жамиятимиздаги ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлашдаги тизимли ишларнинг бир намунаси деб биламиз.

- Давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ҳаётда тенг имконият ва шароитлар яратиб беришга қаратилаётган катта эътиборни доимо кўриб, ҳис қилиб турамиз, - дейди Мурувват уйи директори Мукамалхон Темирова. - Муассасамизга туман ҳокимлигининг ташаббуси билан, бошқа ташкилот ва муассалар ҳам,  тадбиркор ва фермерлар, саховатпеша инсонлар ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келяптилар. Бундай хайрли тадбирлар ҳар биримизнинг қалбимизда шукроналик, меҳр-оқибат туйғусини кучайтириб, ҳаётдан розилик ҳиссини туйишга ёрдам беради.

Тадбир сўнггида ташриф буюрганлар ўзлари билан олиб келган турли совғаларини ҳадя қилишди.

Ўз навбатида интернат-уйида яшовчилар меҳмонларга эътибор ва ғамхўрлик учун ҳамда давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Бир сўз билан айтганда, фаол хотин-қизларимиз томонидан ташкил этилган мазкур тадбир Мурувват уйининг уч юздан ортиқ яшовчи аёлларини улар ҳамиша эътибор ва эҳтиромда эканлигини ифода этди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати