Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизматининг Расмий Баёноти

×

 2020-02-21 11:43:13    96

PDF yuklash
Chop etish


ЭЛЕКТР ТОКИ МУНТАЗАМ БЕРИЛСИН. ( ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ)
Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали “Электр токи мунтазам берилсин” мавзусида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаат юзасидан “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳавонинг кескин совуши кунлик истеъмол қилинаётган электр энегияси талабини кескин ортишини кўрсатмоқда. Бу эса энерготизимда қувват танқислигини юзага келмоқда. Бундан ташқари, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” (ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан, Республикамизнинг айрим ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида хам қисқа вақтли электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келмоқда. Ушбу носозликни қисқа фурсатларда бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини ва мазкур носозлик бартараф этилгач электр энергияси таъминоти яхшиланишини маълум қиламиз.

Шу ўринда истеъмолчиларга жойларда электр таъминотидаги юзага келаётган муаммо, таклифлар бўйича мурожаатларни яшаш ҳудудингиздаги электр таъминоти корхонаси ишонч телефонига ёки “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг (73)244-49-50 рақамли ишонч телефони мурожаат қилишлари сўралади. Мурожаатлар хар куни 24 соат давомида қабул қилинади.Истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш, юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида сифатли ечимини топиш мақсадида, “Худудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 1154 қисқа рақам Алоқа марказлари ташкил этилган. Ушбу қисқа рақам орқали хам куннинг исталган вақтида мурожаат йўллаш имконияти яратилган.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати