Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пичоқбозлик ёҳуд “қўрқоқ олдин мушт кўтарар”

×

 2020-02-19 17:37:36    65

PDF yuklash
Chop etish


Пичоқ бу: миллий ҳунармандчилик санъати буюми бўлиб, ота-боболаримиз уни ўз қўллари билан қўл иши сифатида уни тўғри мақсадларда фойдаланиш учун кенг кўламда турли хил безаклар ва шакллар асносида иссиқ ҳароратда яратишган.

Пичоқни ўрни: тўй-ҳашамларда, ошхоналарда, турли ҳил байрамларда,  бешик тўйларида ва ҳозирги кунда кенг миқёсда тарқалган “карвин” санъати ҳисобланган қўл меҳнатида фойдаланишмоқда.

Бироқ, бугунги кунда вояга етмаган шахслар, яъни мактаб ва коллеж ўқувчилари, вояга етган ақли расо йигитлар пичоқни гўёки ёнларида олиб юриб, худди ўзини фикрлашича “мен қахрамон” қабилида иш юритишмоқда, ачинарлиси шундаки, пичоқ совуқ қурол бўлиб, ундан нотўғри мақсадларда фойдаланиши, қанчадан-қанча инсонларни бевақт ҳаётдан кўз юмишига, оғир тан жарохати олишига, қанчадан-қанча инсонларни ота-онасидан, опа-укасидан айиришига сабабчи бўлмоқда, Нахотки, йигитларимизнинг ор-номуси, ўзига бўлган ишончи, билагидаги кучи, ғурури совуқ қурол ҳисобланган пичоқ билан гавдаланса.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан 2019 йил давомида  518 нафар шахсга нисбатан 410 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, шундан 88 нафар шахсга нисбатан 85 та жиноят иши тан жарохати етказиш билан боғлиқ жиноятлар бўлиб, ушбу жиноятларнинг 20 таси тан жарохати совуқ қурол яъни пичоқ билан етказилганлиги аниқланган.

Жумладан, 2019 йил ноябрь ойининг 12 куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан судланувчи Р.Н. 2000 йил 3 ноябрь куни Қўқон шаҳрида туғилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 1-қисми ва 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан айбли деб топилиб, ЖК 59-моддаси 2-қисми, 60-моддаси тартибида узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси  тайинланган.

Шу сабабли, сўзим исботида фуқароларга юқоридаги барча реал ҳолатларни инобатга олишларини, пичоқ билан фақат тўғри мақсадларда фойдаланишларини, ўзимиз ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавфга солмай, қонунларимизни ҳурмат қилган ҳолда, тўғри хулоса чиқариб, Ўзбекистон Республикасига керакли инсон бўлиб яшашимиз мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

Мафтунахон Фармонова,

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судъя ёрдамчиси

Фото: xabar.uz