Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ярашув институти – бағрикенглик ифодаси

×

 2020-02-15 16:51:49    62

PDF yuklash
Chop etish


Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг бир тури сифатида  шахснинг айбдорлик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасида кўрсатилган элликдан ошиқ жиноят таркиби юзасидан 45 та моддада назарда тутилган жиноятлар содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин...

Халқимизнинг тарихий анъаналарига мос тушадиган ярашув институти ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жабрланувчи билан ярашган ҳамда етказилган зиённи қоплаган фуқаролар жиноий жазодан озод этиладиган бўлди. Жуда кўп фуқароларимиз жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши нeчoғли инсонпарвар эканини ўз ҳаётларида англаб етдилар. Энг асосийси, судланувчи ярашув орқали «судланган», деган тамғадан халос бўлади. Шунингдек, дастлабки тергов ишларини олиб бориш ва ишни судда кўриб чиқиш учун сарфланадиган муддатлар анча қисқаради.

Шу ўринда суд амалиётидан мисол келтирсак: Ўзбекистон туманида яшовчи Ш.Хўжамов 2020 йил 25январь куни ўзининг бошқарувидаги “Ваз-2106” русумли автомашинасини “Яйпан-Шўрсув” автомобил йўлининг Ўзбекистон тумани, Қўрғонча қишлоғидан Яйпан шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган вақтда йўл ҳаракати қоидалари талабларини қўпол равишда бузиб, ҳаракатини ўзига нисбатан қарама-қарши томонига буриб, йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган велосипедчи А.Хасановни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган, натижада фуқаро А.Хасанов тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.  Суд мажлисида жабрланувчи ва гумонланувчи ўзаро ярашганлиги ҳақидаги ариза билан мурожаат этиб, гумонланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, ярашув ихтиёрий равишда бўлганлигини кўрсатиб ўтди. Суд жабрланувчининг ярашганлиги ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, Ш.Хўжамовга оид жиноят ишини тарафлар ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатди.

Судлар томонидан ярашув институтининг самарали қўлланилаётгани инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари устувор қадрият сифатида эъзозланаётганининг яққол тасдиғидир.

Жахонгир Қосимов 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг девонхона мудири

Фото: Pinterest