Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Пақилдоқ” жазаваси!

×

 2020-02-13 18:13:15    303

PDF yuklash
Chop etish


Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Пиротехника буюмларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари барчамизга аён. Пиротехника буюмларини сотиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка олиб келиши тўғрисида мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида бонг урилаётган бўлса-да, аллақачон жиноят кўчасига турли йўллардан киришга улгурган икки ҳамтовоқ нафс йўлида ўзларининг қинғир мақсадларидан қайтмади.

Ёши салкам элликни қоралаб қолган Иқбол (шартли исм) муқаддам тақиқланган экинларни етиштирганлиги ва белгиланган тартибни бузиб чет элга чиққанлиги учун судланган, ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётганди.

Жахонгир (шартли исм) эса муқаддам гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаганлиги учун икки маротаба, ўғирлик қилганлиги учун уч маротаба суднинг қора курсисини кўришга улгурганди.

Оғирни устидан енгилни остидан ўтишга кўникиб қолган Жахонгир ўғирлик қилишни ўзига ор деб билдими ёки пиротехника буюмларини сотишни ҳалол меҳнат деб ҳисобладими, кунларнинг бирида ҳамтовоғи Иқболга қўнғироқ қилиб, айланма йўллар орқали Ўзбекистонга олиб кирилган 30 та қутида пақилдоқ сақлаб қўйганини, агар ёғлироқ мижоз бўлса, дарров пуллашини, фойдасига шерик қилишини айтади.

Набираларига бош бўлиб юрадиган ёшга етиб қолган Иқбол эса ҳеч иккиланмай Жахонгирнинг таклифига рози бўлади.

Ҳа деганда мижоз ҳам топилади.

Шундан сўнг, мижоз ва сотувчи ўртасида ўзаро келишув жойи ҳам белгиланади.

Иқбол ва Жаҳонгир 1.920 қути “Британик” ҳамда 7.776 дона “Соловей разбойник” номли пақилдоқларни олиб келадиган, мижоз эса 2.100 АҚШ долларини бериб, ушбу пақилдоқларни Наманган шаҳрига олиб бориб сотадиган, агар савдолари ҳамирдан қил суғургандек кечса, яна пақилдоқ савдоси билан мунтазам равишда олди-берди қилишга келишилади.

Ўзаро келишилган жойда Иқбол ва Жахонгир пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда 2.100 АҚШ доллари эвазига махсус ҳаридорга сотган вақтда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида пиротехника буюмлари ашёвий далил тариқасида олинади.

Олинган пиротехника буюмлари Х.Сулаймонова номли Республика Суд Экспертиза Маркази Андижон вилоят бўлими томонидан 56.566.656 сўмга баҳоланади.

Олғир қадрдонларнинг қилмиши уларни яна суднинг қора курсисига етаклади.

Суднинг ҳукми билан пақилдоқфурушларга сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, олинган пиротехника буюмлари тегишли тартибда йўқ қилинадиган бўлди.

Энди тасаввур қилинг, ушбу пақилдоқлар ўз эгаларига етиб борганида, қанчадан-қанча ёнғинларнинг келиб чиқишига, одамларнинг соғлигига зарар етишига сабаб бўлган бўларди.

Э.Хакимов,
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси