Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир ёш тадбиркор 600 миллион сўмлик лойиҳани ишга туширди

×

 2020-02-13 14:07:37    91

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Конизар маҳалласида диагностика маркази ишга тушди. Куни-кеча замонавий тиббиёт муассасасининг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.

Ёш тадбиркор Шахобиддинов Ойбек томонидан ташкил этилган мазкур диагностика маркази учун 600 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу маблағнинг 400 миллион сўми “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури асосида ажратилган имтиёзли кредит ҳисобланади.

Марказнинг ишга туширилиши натижасида 5 нафар янги иш ўрни яратилди.

        - Жамғарманинг туман филиалидан олган 400 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини истиқболли лойиҳага йўналтиришни мақсад қилдик, -дейди ёш тадбиркор Ойбек Шахобиддинов. - Муассасага Хитой давлатидан келтириб, ўрнатилган сўнгги русумдаги тиббиёт ускуналари ёрдамида малакали шифокорларимиз лаборатория ва гинекология текширувларини ўтказишади. Тез фурсатда клиникамиз фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.

Ультратовуш ҳамда клиник лабораториялари мавжуд бўлган мазкур муассаса бир кунда 50 нафардан ортиқ беморни текширувдан ўтказиш имкониятига эга.

        Марказнинг очилиш маросимига ташриф буюрганлар ёшлар ҳам “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури асосида яратилган имтиёз ва шароитлар ҳақида янада батафсил маълумотларга шу ернинг ўзида эга бўлишди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати