Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви Учбулак маҳалласида ташкил этилди

×

 2020-02-12 17:56:38    247

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев турли ҳудудларда, хусусан ўз секторида ёшлар билан мунтазам равишда учрашиб келмоқда.

Бугун Учбулак маҳалласидаги 67-умумий ўрта таълим мактабида  ўтказилган навбатдаги учрашув ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни таклиф ва фикрларини ўрганиш, қийнаётган муаммоларни ҳал этиш масалаларига қаратилди.

Туман ҳокими ёшларга қарата мурожаат қилар экан, Давлатимиз раҳбарининг “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” деган сўзлари жорий йилда ёшларнинг жамиятимизда тутган ўрни ва ролининг янада ортишини белгилаб берувчи асос бўлишини таъкидлади.

Учрашувга ташриф буюрган ёшлар ўзларининг туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги таклиф ва саволларини билдириб ўтишди.

Тадбирда иштирок этган тумандаги мутасадди ташкилот ва муассалар раҳбарлари ҳам ўз соҳалари бўйича ёшларни қизиқтирган масалалар бўйича ахборот ва тушунтиришлар беришди.

Хусусан, тижорат банклари туман бўлими мутасаддилари бўлғуси ёш тадбиркорларга бизнес-режа тузиш ва кредит олиш бўйича амалдаги тартиб-қоидаларни тушунтирдилар.

Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари турли соҳаларда ёшларга берилаётган имтиёз ва улардан унумли фойдаланиш тўғрисида маълумот берган бўлса, халқ таълими мутасаддилари таълим-тарбия самарадорлиги, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги ислоҳотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.

Туман раҳбарияти томонидан ёшларнинг барча билдирган савол ва таклифларига атрофлича жавоб берилиб, кўтарилган масалаларнинг амалий ва ижобий натижалар кўрилиши бўйича режалар тузилди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати